«ЮКОС» собиқ раҳбари Михаил Ходорковскийнинг матбуот котиби Кюлле Писпанен «РИА Новости»га унинг халқаро қидирувга берилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлай олмаслигини айтди.
«Михаил Борисович ўз ҳаёт тарзини ҳеч қанақасига ўзгартирмайди», — дея таъкидлади Писпанен.
Ходорковский қайсидир мамлакатдан сиёсий бошпана сўрашни режалаштираётгани ёки йўқлиги ҳақидаги саволга жавобан, Писпанен уч ой аввал унга бундай савол беришгани, у бу ҳақда ўйлаб кўришини айтганини эслатди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «ЮКОС» компанияси собиқ раҳбари Михаил Ходорковский Интерпол линияси бўйича халқаро қидирувга берилгани маълум қилинган эди. «Интерфакс» манбасига кўра, Россия Бош прокуратураси ва Тергов қўмитаси ҳужжатларига асосланган бу ҳақдаги қарор Интерполнинг Лиондаги марказий идорасига топширилган. Бироқ Интерпол расмий сайтида ташкилот каналлари орқали қидирилаётган шахслар ҳақидаги маълумотлар орасида Ходорковскийнинг исм-шарифи тилга олинмаган.
Изоҳ (0)