«ЮКОС» компанияси собиқ раҳбари Михаил Ходорковский Интерпол линияси бўйича халқаро қидирувга берилди, деб ёзади Meduza.
«Интерфакс» манбасига кўра, Россия Бош прокуратураси ва Тергов қўмитаси ҳужжатларига асосланган бу ҳақдаги қарор Интерполнинг Лиондаги марказий идорасига топширилган. Сўров Россияда Ходорковскийга нисбатан унинг Нефтеюганск мэри ўлимига алоқадорлиги юзасидан эълон қилинган ташқи айблов билан боғлиқ.
Интерпол расмий сайтида ташкилот каналлари орқали қидирилаётган шахслар ҳақидаги маълумотлар орасида Ходорковскийнинг исм-шарифи тилга олинмаган.
Изоҳ (0)