Москва жануби-ғарбидаги Зюзино тумани аҳолиси Сергей Собянин фаолиятини танқид қилди, деб ёзади TJournal. Уларнинг айтишича, мэр эскирган беш қаватли уйларни бузишдан бош тортиб, шу тариқа 2006 йилдаёқ қабул қилинган тегишли қарорга зид бормоқда.
Аҳоли Москва ҳукуматига қаратилган видеомурожаатида Собянин Москвадан бутунлай кетишини, унинг ўрнига АҚШ президенти Барак Обама келиб, уларга иссиқ уйлар ва мактаблар қуриб беришини исташини айтди.
Изоҳ (0)