Россия президенти Владимир Путиннинг интернет бўйича маслаҳатчиси Герман Клименко Microsoft ва Google’нинг Россияга қарши санкцияларга қўшилишини эр ёки хотиннинг хиёнатига қиёслади, деб ёзади «Газета.ru».
«Бу худди хотин эрини бошқа аёл билан кўриб қолгандек гап. Кейин сиз қанчалик онт ичманг, фойдаси йўқ, ишончни йўқотиб бўлган бўласиз», — деди президент маслаҳатчиси.
Унинг сўзларига кўра, Россиядаги 22 мингта муниципал муассаса Windows’ни «зудлик билан» Linux’га алмаштиришга тайёр.
Клименко Microsoft, Google ва бошқа Америка компаниялари «ортга қайтиб бўлмайдиган нуқтага етгани»ни таъкидлади.
Изоҳ (0)