АҚШнинг Москвадаги элчихонасида президент Барак Обама иблис сифатида тасвирланган акцияни изоҳлашди, деб ёзади «Газета.ru».
«Биз россияликларнинг сиёсий фикрини билдириш эркинлигидан фойдаланишини маъқуллаймиз. Жонли ва эркин тарзда фикр алмашиш ҳар қандай демократиянинг асоси ҳисобланади. Биз россияликлар ўз раҳбариятини ҳам шунга ўхшаш масалаларда танқид қилиш имкониятига эга бўлишига умид қилишни истардик», — деди элчихона вакили Уилл Стивенс.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Москвадаги элчихонаси қаршисидаги турар-жой биносига Америка президенти Барак Обама портрети ва Killer («қотил») ёзуви туширилган плакат осиб қўйилгани хабар берилган эди. Ушбу акция учун жавобгарликни «Главплакат» арт-жамияти тарафдорлари ўз бўйнига олди. Гуруҳ сайтида ёзилишича, ўн метрли баннер «АҚШ ҳукуматининг хорижий давлат ҳудудига навбатдаги ҳарбий ҳужум бўйича режалари»га бағишланган.
Москвадаги бинолардан яна бирида эса прожектор ёрдамида АҚШ президенти иблис қиёфасида турли мамлакатларнинг байроқларини еб қўяётгани видеоси акс эттирилган эди.
Изоҳ (0)