АҚШнинг Алабама штатида уч ёшли болакай ўзининг тўққиз ёшли опасини отиб қўйди. Бу ҳақда The Independent хабар бермоқда.
Ҳодиса Бирмингем шаҳри яқинида рўй берди. Полициянинг билдиришича, бола катта бобосининг ётоқхонасидан ўқланган тўппонча топиб олади ва ундан опасининг бошига қарата ўқ узади. Қизалоқ касалхонага оғир жароҳатлар билан ётқизилди ва ўзига келмай, оламдан ўтди.
Полиция мазкур воқеага «фожиали ҳодиса» дея баҳо берди ва унинг тафсилотларини ўрганмоқда. Эварасининг қилмиши учун катта бобо жавоб беришига тўғри келади: унга ўқотар қуролни қоидаларга мувофиқ сақламагани сабабли жазо тайинланиши мумкин.
Изоҳ (0)