Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматида иккита янги лавозим — бахт даражаси бўйича вазир ва дин эркинлиги вазири пайдо бўлади, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net» Дубай ҳукмдори Муҳаммад Ал Мактумга таяниб.
Бош вазир фуқароларни ҳукумат тузилмалари кенг кўламда қайта ташкил этилаётгани ҳақида хабардор қилди, бу Бирлашган Араб Амирликлари президенти томонидан тасдиқланиб бўлган.
Бахт вазирининг асосий вазифаси «жамиятни янада бахтли қилиш учун давлатнинг барча режалари, дастур ва сиёсатини жипслаштириш»дан иборат бўлади.
Дин эркинлиги вазири эса дин эркинлигини «Амирликлардаги жамиятнинг бош қадрияти сифатида» сингдиради.
Изоҳ (0)