8 февраль, душанба куни Сочида Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказган Баҳрайн қироли Ҳаммод II бин Исо ал-Халифага совға тариқасида Ахалтекин наслига мансуб от тақдим этилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Кремль матбуот хизматининг маълум қилишича, 2012 йилда туғилган отнинг лақаби Ҳожибек бўлиб, 2014 йилда тойчоқлар орасида, 2015 йилда эса зотдорлик бўйича жаҳон чемпиони бўлган.
Жавоб тариқасида Баҳрайн қироли Путинга қилич совға қилди. Унинг тиғи Дамашқ пўлатидан тайёрланган, сопи ва ғилофи эса қимматбаҳо металлар билан безатилган.
Изоҳ (0)