АҚШ президенти Барак Обама CBS телеканалига берган интервьюси чоғида Оқ уйда интернетга симсиз уланишдаги муаммолардан нолиди.
«Бу қадимги бино ва унда Wi-Fi ишламайдиган ‘ўлик ҳудудлар’ кўп. Чиндан ҳам бу ҳақиқий муаммо», — дея шикоят қилган президент. Интервьюда иштирок этган Мишель Обама «бу ҳолат қизларимизни кўп хафа қилади», дея қўшимча қилган.
Барак Обама Оқ уйдаги техник муаммоларни «келгусида бу ерда истиқомат қиладиган кишилар учун ҳал этишга ҳаракат қилишлари»ни таъкидлаган.
Изоҳ (0)