Чеченистон раҳбари матбуот хизматининг ЕИнинг Россиядаги элчиси Вигаудас Ушацкаснинг сўзларига тушунтириш бериш ҳақидаги сўровига Европа Иттифоқининг Москвадаги ваколатхонаси жавоб берди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар қилади.
Чеченистон раҳбарининг айнан қайси сўзларида қотилликка қаратилган ошкора таҳдид борлиги ҳақидаги сўровга ЕИ ваколатхонаси матбуот хизмати «Қодировнинг Instagram’даги аккаунтида эълон қилинган видео ва унинг кейинроқ ўчириб ташлангани шундан далолат», дея жавоб берган.
1 февраль куни Қодиров Instagram’да «Парнас» партияси раҳбари Михаил Касьяновнинг «нишонга олингани» ҳақидаги видеони намойиш этди. Кейинроқ видео ижтимоий тармоқ қоидаларига зид деб ҳисоблангани учун ўчирилган эди.
ЕИнинг Россиядаги элчиси Вигаудас Ушацкас Михаил Касьянов билан телефон орқали суҳбатда Чеченистон етакчиси Рамзан Қодиров томонидан бўлган таҳдидлардан «ҳайратга тушгани»ни билдирган.
Изоҳ (0)