Март ойи бошларида Ерга 2013 йил 15 февралда Россиянинг Челябинск вилояти осмонида ёниб кетган астероидга ўхшаш 2013 ТХ68 астероиди яқинлашади. Бу ҳақда NASA сайти хабар бермоқда.
Астероид 2016 йил 5 март куни Ерга 17 минг километр масофагача яқинлашади. Ҳозирда диаметри 30 метр бўлган мазкур самовий объект 14 миллион километр узоқликда.
Бу йил астероид Ер билан тўқнашмайди, бироқ 2017 йил 28 сентябрда сайёрага қулаши эҳтимоли юқори. Унинг портлаши туфайли Челябинскда ёнган астероиддан кўра (унинг диаметри 20 метр бўлган) икки баробар кўпроқ энергия ҳосил бўлади.
Изоҳ (0)