Россияда ватанпарварликдан бўлак бирлаштирувчи ғоя йўқ ва бўлмайди ҳам. Бу ҳақда Владимир Путин Етакчилар клуби аъзолари билан учрашуви чоғида маълум қилган, дея хабар беради «Ведомости».
«Бизнес ҳам, мансабадорлар ҳам, умуман, барча фуқаролар мамлакат янада кучлироқ бўлиши учун ишламоқда. Чунки шундай бўлса, ҳар бир фуқаро яхшироқ яшай бошлайди. Тўкин-сочинлик, фаровонлик, беками-кўстлик бўлади. Мана шуни миллий ғоя деб аташ мумкин», — дея таъкидлаган президент.
Путин миллий ғояни жорий этиш учун президент ёки яна кимдир бу ҳақда айтиши етарли эмаслиги ҳақида огоҳлантирди. Унинг фикрига кўра, «ғоянинг моҳиятини тушуниб етиш ва барча даражаларда, доимо гапириш лозим».
Изоҳ (0)