Сурияда Башар Асад армияси шиаларнинг Нобул ва Аз-Заҳро шаҳарларидаги тўрт йиллик қуршовни ёриб ўтиш бўйича муваффақиятли операция ўтказди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар қилади.
Сурия қўшинлари айни вақтда мазкур шаҳарлар ичида бўлиб турибди.
«Террорчилар штурмчи отрядлар ва артиллерия босими остида бу аҳоли пунктларини тарк этди. Аммо шаҳарлар атрофида миномёт снарядлари ва қўлбола ракеталар билан ўққа тутиш давом этмоқда», — деди «РИА Новости» манбаси.
Шунингдек, 3 февраль куни Асад армияси кўнгиллилар отряди билан Сурия мухолифатининг Туркиядан ўқ-дорилар ва ёрдам кучи олиб турадиган асосий таъминот йўлини узиб қўйган.
Изоҳ (0)