Россия мудофаа вазирлиги Туркияни ЕХҲТ мамлакатлари ўртасида имзоланган Очиқ осмон бўйича шартномани бузишда айблади, деб хабар беради Meduza.
Келишув шартларида иштирокчи давлатлар бир-бирини ҳарбий текширувлардан ўтказиб туриши кўзда тутилган. Мудофаа вазирлиги вакили Сергей Рижков турк ҳарбийлари россиялик назоратчиларга кузатув парвозини амалга оширишга рухсат бермаганини маълум қилди.
Рижковнинг сўзларига кўра, февраль ойининг бошида кузатув олиб боришга мўлжалланган Ан-30 самолёти Туркия устидан, жумладан, Сурия билан чегарадаги ҳудудлар ва НАТО авиацияси жойлашган аэродромлар устидан учиб ўтиши керак эди. Рижковнинг таъкидлашича, Россия миссияси Туркияга келиб, парвоз йўналишини тақдим этганда, туркиялик ҳарбийлар бунга рад жавобини берган.
Очиқ осмон бўйича шартнома 1992 йилда имзоланган, Россия 2001 йилда уни ратификация қилган.
Изоҳ (0)