АҚШ президентлигига номзод бўлишга даъвогар миллиардер Дональд Трамп номзоди тинчлик бўйича Нобель мукофотига илгари сурилди. Бу ҳақда The Independent хабар бермоқда.
Трампнинг тарафдорлари Нобель мукофоти қўмитасига йўллаган мактубида номзодлари «радикал ислом, ИШИД, ядро дастурига эга Эрон ва коммунистлар Хитойи хавфини тийиб турган мафкурани тарғиб этиб, тинчлик учун салмоқли ҳисса қўшаётганлиги»ни билдирган.
Қўмита турли ташаббус гуруҳлари ва айрим фуқаролардан кўплаб талабномалар олинганлигини маълум қилди. Жумладан, мукофотга Рим папаси Франциск, Эдвард Сноуден, АҚШ энергетика вазири ва Эрон ядро агентлиги раҳбари номзодлари қўйилган.
Миллиардернинг ўзи тарафдорларининг мазкур ташаббусига изоҳ бермаган.
Изоҳ (0)