Лондонлик велосипедчи фельдшер Кэтрин Мэйнард кўчада йиқилиб лат еган қарияга ёрдам кўрсатаётган вақтда бошини кўтариб, Дэвид Бекхэмга жуда ўхшаш бўлган ўткинчини кўрди, деб ёзади «Sports.ru».
«У биз билан саломлашди ва машинасига ўтирди. Мен қарияга у афтидан ҳақиқатан ҳам Бекхэмлигини айтдим. Ўн дақиқадан кейин эса Дэвид мен ва бемор учун бир стакандан қаҳва ва чой билан қайтиб келди… Биз жудаям қувониб кетдик», — деди Мейнард.
Лондон тез ёрдам хизмати футболчига миннатдорлик изҳор этди ва «қаҳва билан сийлашдек жуда кичик хатти-ҳаракат ҳам ишчиларимизга талабгирлик ҳиссини беради», — дея таъкидлади.
Изоҳ (0)