«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес Бразилияга қарши учрашувда Уругвай терма жамоаси сафида майдонга қайтади. Буни ФИФА ҳам тасдиқлади, дея хабар беради «Stadion.uz».
ЖЧ-2018 турнирига саралашнинг 5-тури доирасидан ўрин олган Бразилия - Уругвай баҳси 25 март куни Рефисдаги Pernambuco стадионида бўлиб ўтади.
Айни пайтда Уругвай 3 ғалаба ва 1 дуранг билан 9 очко жамғарган ҳолда Парагвайдан (12 очко) сўнг иккинчи ўринда бормоқда. «Пентакампионлар» (7) эса 2 ғалаба, биттадан дуранг ва мағлубият қайд этиб, учинчи ўринни банд этган.
Эслатиб ўтамиз, Луис Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг Италия термасига қарши баҳсида Жоржо Кьеллинини тишлагани учун 9 ўйинга дисквалификация қилинганди.