Москва Россия Суриядаги фуқаролар урушига чек қўйишга қаратилган уринишларни йўққа чиқараётгани ҳақидаги Лондоннинг баёнотини «бўҳтон тарқатиш» дея баҳолади. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия ташқи ишлар вазири Филип Хаммонд Reuters агентлигига берган интервьюсида Россия Сурия президенти Башар Асадга кўрсатаётган кўмак мамлакатда фуқаролар уруши учун шароит яратаётганини билдирди. Унинг таъкидлашича, Россия Сурияда бомбардимонларни бошлаганидан сўнг одамлар мамлакатдан қочиб кета бошлади, рус авиацияси нишонларининг 30 фоизигина ИШИД базаларига алоқадор.
Изоҳ (0)