Техасдан сенатор Тед Круз Республикачилар партиясининг Айова штатидаги кокуслари (сиёсий партия аъзоларининг ёпиқ мажлиси)да ғолиб чиқди, деб ёзади «Ведомости».
Айовада 1 февраль куни ҳам Республикачилар, ҳам Демократлар партияси учун номзодларни дастлабки илгари суриш бўйича президентлик кампанияси давомидаги биринчи партия ички мажлислари бўлиб ўтди. Республикачилар овозларининг 99 фоизи ҳисоблаб чиқилганидан сўнг Круз қарийб 28%, Дональд Трамп 24%, Флоридадан сенатор Марко Рубио 23% овоз тўплагани маълум бўлди.
Демократик партия кокусларида эса АҚШ собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон 49,9%, Вермонтдан сенатор Берни Сандерс 49,6% овоз йиғди. Демократлардан учинчи номзод, Мэриленд собиқ губернатори Мартин О'Мэлли курашдан чиқишини эълон қилди.