• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Савол-жавоб: Тиббий ниқоблар гриппдан сақланишга ёрдам берадими?

    Қор, яхмалаклар ва қаҳратон — қиш зийнатлари. Бироқ совуқ кунларнинг яна бир, бахтга қарши, нохушроқ даракчиси бор — грипп. Meduza нашри гриппдан ҳимояланишда ниқобларнинг ўрни қандайлиги ҳақида «Савол-жавоб» тайёрлади.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Нима бўлди?

    Мавсумий грипп эпидемияси сабаб Россияда одамлар шошилинч равишда тиббий ниқобларни сотиб олишни бошлади. Баъзи шаҳарларнинг дорихоналарида бундай ниқоблар тугаб қолган, бошқа шаҳарларнинг маъмуриятлари эса ниқоб тақчиллигини тез орада ҳал қилишга ваъда бермоқда.

    Тиббий ниқоблар? Сиз, ҳалиги, докадан тайёрланган боғичларни айтяпсизми?

    Ҳозирги кунда бундай боғичлардан нисбатан кам фойдаланилаётган бўлса-да, ҳа, улар ҳам назарда тутилмоқда. Юзни муҳофаза қилишга мўлжалланган боғичларнинг кўплаб турлари мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзига хос материалдан тайёрланади ва турли ном билан аталади. Қулайлик бўлсин учун биз бундай боғичларнинг барини «тиббий ниқоблар» деб атаймиз.

    Хўш, тиббий ниқоблар самаралими ёки йўқ?

    Бу ниқобнинг тури ва ундан ким, қандай мақсадда фойдаланаётганига боғлиқ. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мутахассисларининг фикрича, оддий маиший ҳолатларда — автобусда, дўконда ёки очиқ ҳавода тиббий ниқобни тақиб юриш инфекцияларни юқтириб олишдан ҳимоя қилолмайди.

    Нима учун?

    Грипп ҳаво-томчи йўли орқали юқади. Касалланган одам аксирса ёки йўталса, ҳавога касалланган томчилар отилиб чиқади ва соғлом одам нафас олиш орқали уларни ютиши мумкин. Агар бемор танасининг бирор қисмига қўл теккизиб, сўнг киши ўз юзини ушласа ҳам, касалликни юқтириб олиш эҳтимоли ошади. Бунда гап сўлак ёки тер томчилари ҳақида эмас, балки микроскопик ҳажмдаги зарралар ҳақида кетаётганини тушуниш керак. Одатда одамлар ҳимоя даражаси энг паст бўлган ниқоблар — FFP1 ни сотиб олади (бундан ташқари, FFP2 ва FFP3 деган ниқоб турлари ҳам бор). Бундай ниқобларнинг ҳимоя қатлами инсон юзига яхши ёпишиб турмайди ва зарарланган зарраларни осонлик билан ўтказиб юборади.

    Унда нима учун уларни сотишади?

    Бундай ниқоблар одатда бошқа мақсадлар учун керак. Масалан, операция вақтида жарроҳнинг юзи ифлосланишининг олдини олиш учун. Бундан ташқари, ундан беморлар фойдаланиши мумкин — уларнинг сўлак зарралари атрофдагиларни зарарламаслиги учун. Айтмоқчи, агар ниқобни ҳар икки соатда алмаштириб турилмаса, инфекция тарқалиши хавфи фақат ва фақат ошади — бу вақт давомида ниқобдаги вируслар миқдори оддий нафас чиқаришдаги вируслар сонидан анча ошиб кетади.

    Қандай ниқоблар гриппдан сақлай олади?

    FFP2 ва FFP3 таснифидаги респираторлар. Одатда бундай ҳимоя воситалардан фақат профессионаллар — масалан, тиббий ходимлар — ёки грипп билан касалланиши оғир асоратларга сабаб бўладиган одамлар фойдаланади. Кундалик ҳаётда фойдаланиш учун бундай ниқоблар кўп ҳам қулай эмас. Устига устак, бундан-да ишончлироқ ҳимоя воситалари бор.

    Қандай?

    ЖССТ томонидан ҳар йили янгидан тасдиқланадиган препаратлар ёрдамида амалга ошириладиган вакцинация. Гап шундаки, грипп ҳар хил бўлади. Мутахассислар бу мавсум гриппнинг қандай тури тарқалаётгани кузатиб боради, эпидемия қайси йўналиш бўйлаб ҳаракатланаётганини аниқлайди ва Ер шарининг турли қисмларига қайси вакциналарни тайёрлаш маъқуллиги ҳақида тегишли тавсияларни беради. Хавф гуруҳига кирувчилар — ёш болалар, сурункали хасталикларга чалинганлар, ҳомиладор аёллар, кексалар, тиббий ва ижтимоий соҳа ходимларини ҳар йили янгидан эмлангани маъқул.

    Грипп эпидемияси ўзи хавотирга арзийдиган нарсами?

    Одатда, унчалик ҳам хавфли эмас. Ҳаммаси киши қайси турдаги грипп билан оғриганига боғлиқ. Кўп ҳолларда гриппни даволаш учун шифокор аралашувига зарурат қолмайди ва касаллик ўзидан ўзи ўтиб кетади. Бироқ баъзи ҳолатларда шифокорга мурожаат қилиш шарт. Болаларда — тез-тез ёки қийналиб нафас олиш, тери рангининг кўкариши, суюқлик ичишда қийналиш, ҳароратнинг кескин кўтарилиб кетиши ва аҳволи яхшиланганидан сўнг йўтал тутиши — хавотирли белгилар. Катталарда — нафас олишдаги қийинчиликлар, ҳаво етишмаётганлиги ҳисси, кўкрак ёки қориндаги оғриқ, тўсатдан кўнгил айниши, вақт ва макон ҳиссининг бузилиши, кескин қайт қилиш — хавотирли белгилар. Бу якуний рўйхат эмас. Умумий қоида эса оддий: агар сизни бирор-бир симптом безовта қилаётган бўлса, энг яхшиси, шифокорга мурожаат қилинг.

    Эмлаш оғир асоратларга олиб келмайдими?

    Кўнгилсиз асоратлар бўлиши мумкин. Шунга қарамай, гриппга қарши эмлаш энг хавфсиз тиббий чоралардан бири, деб ҳисобланади.

    Эмлашни қачон амалга оширган маъқул?

    Энг яхши вариант — мавсумий грипп эпидемияси бошланишидан камида икки ҳафта аввал. Эпидемия одатда январнинг биринчи ярмида ва февралнинг иккинчи ярмида кузатилади. Сентябрдан аввал эмлашни амалга оширмаслик керак, чунки ЖССТ вакциналар бўйича прогнозини фақат ёзда эълон қилади, шундан кейинги тайёргарлик ва текширув ишлари эса маълум бир вақтни олади.
    01.02.2016, 11:27   Изоҳ (0)   8060
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Британия компаниясини тендердан асоссиз равишда чиқариб юборган Навоий КМК масъуллари жавобгарликка тортилди

    01.02.2016, 10:29

    «Микрокредитбанк»нинг «Нуроний» жамғарма омонати «миллий валютадаги энг яхши жамғарма депозити» деб эътироф этилди

    30.01.2016, 17:33

    Тошкент вилоятидаги учта туман ички ишлар бўлимларига янги раҳбарлар тайинланди

    30.01.2016, 11:20

    Франция элчихонаси ўқувчилар ўртасида франкофон театр фестивалини ташкил этади

    29.01.2016, 17:30

    Қозоғистонда Ўзбекистоннинг 586 та компанияси фаолият юритади

    29.01.2016, 16:55

    Ўзбекистонда темирйўл чипталари суммасидан озиқ-овқат ва қўшимча хизматлар учун тўлов чиқариб ташланди

    29.01.2016, 16:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

     

    Тавсия этамиз

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европанинг бешта мамлакати ўрмон ёнғинларига қарши курашда Европа Иттифоқидан ёрдам сўради

    Дунё | 14 август, 19:45

    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

    Реклама | 14 август, 19:30

    Россияда шифокорлар бошига 12 сантиметрли мих кирган беморни ҳаётини сақлаб қолишди

    Дунё | 14 август, 19:35

    Якка тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бекор қилинади

    Ўзбекистон | 14 август, 19:25

    “Афросиёб” поезди рельсига бетон ташлаб, қўпорувчилик қилган темирйўлчилар узоқ муддатга қамалди

    Ўзбекистон | 14 август, 19:12

    Украина дронлар билан Россиянинг Ростов ва Белгород шаҳарларига зарбалар берди

    Дунё | 14 август, 19:10

    Навоийда кўчаларда дрифт қилган “йўл полвони” қўлга тушди

    Ўзбекистон | 14 август, 19:00

    Анжелина Жоли жосус ролида: “Жаноб Смит ва Смит хоним” режиссёри янги фильм суратга олади

    Кино | 14 август, 18:55

    Мелания Трамп Байденнинг ўғлини судга бериши мумкин

    Дунё | 14 август, 18:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.