АҚШнинг Калифорния штатидаги Оранж-Каунти қамоқхонасидан қочган ва шафқатсизлиги учун «иккинчи Ганнибал Лектер» деб аталаётган Ҳусайн Нойерий ва унинг шерикларини қидириш давом этмоқда. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Уч нафар жиноятчи ҳам қамоқхонада суд ҳукмини кутаётганди: Нойерий ва Бак Дуонг одам ўлдиришга ҳаракат қилганлик, Жонатан Тью эса қотилликда гумон қилинган.
Қамоқхонада Нойерий инглиз тили бўйича машғулотларга қатнайди ва ҳозирда қочувга ёрдам беришда айбланаётган Нушафарин Равоҳий билан яқин бўлиб олади. Аёл қочоқларга Google Maps харитасини қўрсатганлигини тан олди, бироқ уларга бошқа ҳеч қандай ёрдам бермаганлигини даъво қилмоқда.
Полиция жиноятчилар штат ҳудудини тарк этмаган ва айни пайтда биргаликда яшириниб юрган, деб ҳисобламоқда. Дастлабки тахминларга кўра, жиноятчилар қамоқхонани тарк этганидан сўнг фургон ўғирлаган ва ундан ҳозирда ҳам фойдаланаётган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)