Россия Федерал хавфсизлик хизматининг Чеченистон Республикаси бўйича бошқармаси бошлиғи Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни эсдалик белгиси билан тақдирлади. Бу ҳақда Қодиров ўз Instagram’ида маълум қилди.
Унинг ёзишича, эсдалик белгиси Россия Миллий аксилтеррорчилик қўмитаси қарори билан «экстремизм ва терроризмга қарши кураш соҳасидаги самарали ва унумли хизматлари» учун топширилди.
Қодиров Миллий аксилтеррорчилик қўмитаси директори ўринбосари Игорь Сироткинга унга бундай баҳо бергани учун миннатдорлик билдирди.
«Мен ҳамиша терроризм ва экстремизмга қарши кураш биринчи ўринда туриши кераклигидан келиб чиқаман. Шаҳар ва қишлоқларни гуллаб-яшнаётган боғларга айлантириш мумкин», — деб ёзди у.
Шунингдек, Чеченистон раҳбари Миллий аксилтеррорчилик қўмитаси ва Федерал хавфсизлик хизматининг муваффақиятли ишлари натижасида мамлакатда террорчилик билан боғлиқ ҳодисалар анча камайганини таъкидлади.
Изоҳ (0)