Хитойда авария юз берган шахтада 36 кун жон сақлаган икки нафар кончи қутқарилди, яна икки киши ҳозир ҳам ер остида қолмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Бир ой аввал қутқарувчилар авариядан сўнг бир неча кончилар омон қолганини аниқлаб, улар билан алоқа ўрнатган ва сув ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб турганди.
Эслатиб ўтамиз, Шаньдун вилоятидаги шахтада ўтган йилнинг 25 декабрида ўпирилиш юз берган. Бу пайтда ер остида 29 киши бўлган.
Изоҳ (0)