Австралиянинг Перт шаҳрида яшовчи аёл икки дақиқа ичида беш нафар эгизак фарзандини дунёга келтирди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Ким Туччининг аввалдан уч боласи — икки қизи ва бир ўғли бор эди. Таъкидланишича, у турмуш ўртоғи билан оиласи яна бир ўғил фарзанд билан кенгайишини орзу қилган. Шифокорлар эса унга эгизак фарзандлар кутаётганини маълум қилган.
Бироқ ультратовушли текширув чоғида оила нақ беш кишига кўпайиши ошкор бўлган: аёл «болаларни яхшироқ кўриш учун» қайтадан текширув ўтказишни сўраган, шунда шифокор унга бир йўла беш фарзандли бўлишини айтган.
Туччининг сўзларига кўра, ўша пайтда унинг «қўлидан келган ягона нарса — кулиб юбориш бўлган».
Ким Facebook’даги саҳифасига жойлаган суратдан маълум бўлишича, Эгизакларнинг бир нафари ўғил, қолган тўрт нафари — қиз.
Изоҳ (0)