Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров АҚШ томонидан президент Владимир Путиннинг коррупцияда айбланишини «Россияга қарши ҳақиқий уруш эълон қилиш» билан қиёслади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Фақат фронтдаги жанглар уруш ҳисобланадиган вақтлар ўтиб кетди. Ҳозир ахборот хуружлари ва мафкуравий диверсиялар энг кучли қуроллардан бири бўлиб қолди. АҚШ ўзининг Европадаги гумашталари ёрдамида Россияда хаос келтириб чиқариш, халқнинг миллий етакчисига нисбатан ишончини йўқ қилиш, охир-оқибат Россияни Афғонистон, Ироқ, Ливия, жуда бўлмаганда, Югославияга айлантиришга ҳаракат қилмоқда», — дея таъкидлаган Қодиров Instagram’даги саҳифасида.
Изоҳ (0)