Давлат рўйхатидан ўтказиш федерал хизмати маълумотлар базасидан Россия Федерациясининг президенти Владимир Путиннинг собиқ хотини Людмила Александровна Очеретнаяга тегишли шахсий маълумотларни ўчириб ташлади. Бу ҳақда Meduza хабар беради.
«Собеседник» нашрининг таъкидлашича, аввал унинг Петербургдаги квартираси ҳақидаги кўчирмада туғилган санаси, туғилган жойи ва шахсий ҳисоб варағининг суғурта рақами кўрсатилган бўлган. Энди эса фақат исм, шариф ва отасининг исми қолган.
Эслатиб ўтамиз, 58 ёшли Людмила Путина Шахслараро муносабатларни ривожлантириш маркази раҳбари — 37 ёшли Артур Очеретнийга турмушга чиққани, шу сабабли фамилиясини ўзгартиргани ҳақида 25 январь куни хабар берилган эди.
Изоҳ (0)