КХДР яқин бир неча ҳафта ичида самога ракета учиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда исми ошкор қилинмаган америкалик мансабдорга таяниб, Reuters маълум қилди, деб хабар беради «РБК».
Унинг айтишича, сўнгги вақтларда АҚШ Шимолий Кореяда фаоллик ошганини қайд этган. Сўз ракетани учириш учун керак бўлган ёқилғи компонентларини ташиш ҳақида кетмоқда.
Амалдорнинг таъкидлашича, Америка ҳукумати бу технология қитъалараро баллистик ракетадан фойдаланиш учун қўлланилишидан хавфсирамоқда.
КХДР узоқ масофага мўлжалланган ракетани учиришга тайёргарлик кўраётгани ҳақида Япония ҳукуматидаги манбага таяниб, Kyodo News агентлиги олдинроқ хабар берганди.
Эслатиб ўтамиз, январь ойининг бошида КХДР водород бомбаси синовини ўтказди. Бу ҳаракатни бир қатор давлатлар қоралаб чиқди.
Изоҳ (0)