Россия федерал миграция хизматининг (ФМХ) Москва бўйича бошқармаси ватанидан икки бор қочган ва депортация қилинса, ўлимга ҳукм этилишидан хавфсираётган Шимолий Корея фуқаросига бошпана беришдан бош тортди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Ҳозирда ҳуқуқ ҳимоячилари мазкур қарор устидан шикоят қилиш ва кореяликка қочоқ мақоми берилишига эришишга ҳаракат қилмоқда. Агар шикоят рад этилса, у Россия ва КХДР ўртасида 2015 йил ноябрида тузилган жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам ҳақидаги шартномага мувофиқ Шимолий Кореяга жўнатиб юборилиши мумкин. Бу эса КХДРдан қочганлар учун ўлим ёки ўлим лагерларидаги маҳбусликни англатади.
ФМХ КХДР фуқароси ўз аризасида ҳаёти хавф остида эканлигини далиллай олмаган, деб ҳисобламоқда. Расмийларнинг билдиришича, у Шимолий Кореяга қайтса қатл этилиши кўзда тутилган қонун моддаларини кўрсатиб ўтмаган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)