Айрим дунё валюталарининг заифлашиши Apple учун салбий таъсир кўрсатмоқда: компания 13 йил мобайнида биринчи марта даромадларнинг пасайишини башорат қилди. Бу ҳақда Apple раҳбари Тим Кук маълум қилган, дея хабар беради «РБК».
«Компания аввал тўқнаш келган вазиятлардан кескин фарқ қиладиган фавқулодда ҳолатларда ишлашга мажбур бўлмоқда», — дея таъкидлаган Тим Кук.
Bloomberg агентлигининг таъкидлашича, валюталар қувватининг пасайиши маҳсулотларининг учдан икки қисми АҚШдан ташқарида сотиладиган Apple учун катта таъсирга эга. Кук евро, Россия рубли, Буюк Британия фунт стерлинги, Канада ва Австралия доллари, Бразилия реали ва Туркия лираси заифлашгани Apple учун жиддий хавф эканлигини билдирган.
Олдинроқ Apple компаниясининг биринчи молиявий чоракдаги (2015 йилнинг 26 декабрида якунланган) даромади 18,4 миллиард долларни ташкил этганлиги маълум қилинганди.
Изоҳ (0)