Москва шаҳар суди ЮКОСнинг собиқ раҳбари Михаил Ходорковскийга нисбатан чиқарилган сиртдан ҳибсга олиш ҳақидаги қарорни қонуний деб топди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Шаҳар суди Басманний суди томонидан Ходорковскийга нисбатан чиқарилган ҳибсга олиш чорасини ўзгаришсиз қолдирди, ҳимоянинг апелляция шикоятини эса рад этди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ходорковскийга очилган янги жиноий иш бўйича тергов муддати 30 июлгача узайтирилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)