26 январь, сешанба куни Воронеж концерт зали маъмурияти «эпидемиологик вазият ўнгланмагунча» ходимларга бир-бири билан қўл бериб кўришишни тақиқлаш тўғрисида қарор чиқарди, деб хабар қилади TJournal.
Концерт зали директори Игорь Янченконинг маълум қилишича, қарор 1 февралга қадар амалда бўлади. Аммо бундай қарор ноёб ҳодиса эмас. Янченконинг сўзларига кўра, Воронеж маданият департаменти эпидемиянинг олдини олиш учун бир қатор тадбирлар ўтказмоқда. Мисол учун, Ёш томошабинлар театри 31 январгача спектаклларни бекор қилди, мактаблар эса ўн кунга машғулотларни тўхтатди.
Воронеж концерт залида 29 январь, жума кунигача ҳеч қандай тадбирлар йўқ, шунинг учун эҳтиёт чоралари фақат ходимларга тегишли. Симфоник оркестр, эркаклар хори ва бухгалтерияни ҳам қўшиб ҳисоблаганда, ходимлар сони 100 кишига етади.
Изоҳ (0)