Мобил телефонлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари Вьетнам экспортининг 2015 йилдаги асосий даромад манбаига айланди: давлат божхона бошқармаси маълумотларига кўра, уларнинг чет элга сотуви 28 фоизга кўпайган ва жами 30 миллиард доллардан зиёд маблағ келтирган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Вьетнамда ишлаб чиқарилган телефон ва смартфонлар кўпроқ Европа Иттифоқи, Бирлашган Араб Амирликлари ва АҚШда харидорини топмоқда. Мамлакат экспорти асосини ташкил этувчи товарлар қаторига тикувчилик ва тўқимачилик маҳсулотлари ҳам кирган. Уларнинг экспорти давлат ғазнасига 22,8 миллиард доллар келтирган.
Изоҳ (0)