Франция адлия вазири Кристиан Тобира истеъфога чиқди, унинг ўрнини Жан-Жак Урвоас эгаллайди. Бу ҳақда президент Франсуа Олланднинг матбуот хизмати маълум қилган, дея хабар беради Meduza.
Тобира мамлакат парламентида терроризмда айбланаётганларни Франция фуқаролигидан маҳрум қилишга рухсат берувчи қонун лойиҳаси муҳокама этилиши арафасида истеъфо берди. Мазкур қонун лойиҳаси 2015 йил кузида Парижда рўй берган терактлардан сўнг тайёрланган эди.
Собиқ вазир лойиҳани танқид қилиб чиққан. Адлия вазирлигининг янги раҳбари Жан-Жак Урвоас эса бундай ислоҳот тарафдори ҳисобланади.
Изоҳ (0)