Даниялик шифокорлар мамлакат фуқароси Зика вируси билан касалланганини тасдиқлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мамлакатда катталиги бўйича иккинчи ўринда турувчи Орхус шаҳри соғлиқни сақлаш тизими вакиллари бемор олдинроқ мазкур вирус кенг тарқалаётган Жанубий ва Марказий Америка давлатларига борганини маълум қилган. Касаллик билан боғлиқ бошқа тафсилотлар келтирилмаган.
Шу пайтга қадар Зика безгаги тарқалиши Осиё, Африка, Жанубий ва Шимолий Америка, Тинч океани минтақаларида кузатилган. Европада ҳозирча бармоқ билан санарли ҳолатлар қайд этилган. Жумладан, Швейцарияда иккита, Италияда эса тўртта вирус келтириб чиқарган касаллик аниқланган.
Изоҳ (0)