Ҳафта давомида Американинг йирик мустақил нефть компаниялари 2015 йил учун молиявий натижалар ҳақида ҳисобот топшириши керак. Энг йирик компанияларнинг жами зарарлари 14 миллиард долларга етиши кутилмоқда, деб ёзади «РБК».
Bloomberg агентлиги Hess, Andarko Petroleum, Occidental Petroleum, ConocoPhillips ва Murphy Oil компанияларининг 2015 йилдаги жами зарарларини ҳисоблаб чиқди, кўрсаткич 13,8 миллиард долларга тенг бўлди.
Суст молиявий натижалар 2014 йил июнидан буён тахминан 70 фоизга тушиб кетган нефтнинг паст нархи билан боғлиқдир.
Изоҳ (0)