Президент Башар Асад қўшини Сурия жанубидаги стратегик жиҳатдан муҳим ҳисобланган Шайх Маскин шаҳрини исёнчилардан озод қилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Сурия қўшинлари Россия авиациясининг қўллаб-қувватлаши остида бир ой давомида шаҳарни озод қилиш учун курашди ва 25 январь, душанба куни ниҳоят бу ишни уддалади.
Исёнчилар Асаднинг қўшини ва Россия авиацияси аста-секинлик билан уларнинг ҳимоясини кучсизлантиргани, бундай ҳарбий стратегия фойдалилиги, бироқ оммавий вайронагарчиликларга олиб келишини айтмоқда.
«Режим (ҳукумат қўшинлари) шаҳарни эгаллаб олди, аммо унинг эгаллаб олиниши аслида унинг вайрон қилинганлигини англатади: Россиянинг ҳаводан берган зарбалари шаҳарнинг кулини кўкка совурди. Улар қуруқликдаги рейдни амалга ошириш учун кўп куч йўқотди», — деди «Жанубий фронт» ҳаракатининг гуруҳларидан бирининг матбуот котиби.
Изоҳ (0)