АҚШнинг Москвадаги элчихонаси қаршисидаги турар-жой биносига Америка президенти Барак Обама портрети ва Killer («қотил») ёзуви туширилган плакат осиб қўйилди, дея хабар бермоқда «РБК».
Ушбу акция учун жавобгарликни «Главплакат» арт-жамияти тарафдорлари ўз бўйнига олди. Гуруҳ сайтида ёзилишича, ўн метрли баннер «АҚШ ҳукуматининг хорижий давлат ҳудудига навбатдаги ҳарбий ҳужум бўйича режалари»га бағишланган.
АҚШ элчихонасидагилар ҳозирча пайдо бўлган хабарни текширишаётганини маълум қилди.
Нашр эслатишича, АҚШ элчихонаси қаршисида жойлашган бинодаги плакат Пентагон раҳбари Эштон Картернинг Сурия ва Ироқда қуруқликдаги қўшинлардан фойдаланиш зарурати ҳақидаги гапларидан бир неча кун ўтиб пайдо бўлди.
Изоҳ (0)