Йиртқичлар билан ишлаш кишидан мустаҳкам асаб, жасорат ва чидамни талаб этади. Буни австралиялик фотограф Мэтью Смит яхши билади: у гидрокостюмда, фақат камера билан қуролланиб, Кубанинг Хардинес-де-ла-Рейна («Қиролича боғлари») архипелаги яқинидаги тимсоҳлар тўлиб-тошган сувларга шўнғиди, дея ҳикоя қилади TravelAsk.
«Фотоаппарат тугмасини босиш лаҳзалари ҳар доим ҳам эсда қолавермайди, аммо йиртқич билан юзма-юз келганим ўша бир неча сонияни ёддан чиқармайман, — дея хотирлайди Мэтью. — Тимсоҳ объективимдан атиги бир неча сантиметр нарида бўлган пайт шундай ҳушёр тортдимки, асти қўяверасиз».
Мэтью Смит EPSON International Pano Awards 2015 танловида меҳнати эътироф этилган 12 нафар австралияликдан бири бўлди: йиртқич билан учрашув муҳрланган суратлар унга иккинчи ўринни тақдим этди.
Изоҳ (0)