Россиянинг «Радиоастрон» космик обсерваторияси рекорд даражада юқори сифатли суратларни олди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». Тасвирларнинг бундай сифатига шу пайтгача ҳеч ким эриша олмагани айтилмоқда.
Радиотелескоп Калтакесак юлдузлар туркумининг фаол ядросида BL Lacertae блазарини кузатиш учун қўлланилган эди. Плазма диски билан қопланган ушбу ўта йирик қора туйнук атрофида бир неча ёруғлик йилига чўзилган газлар — жетлар пайдо бўлади.
Назарий жиҳатдан, қора туйнук ва дискнинг айланиши натижасида магнит майдони чизиқларидан спирал тузилмалар юзага келиши керак. Россиялик мутахассислар радиотелескопда ушбу тузилмаларни кўришга муваффақ бўлди.
Россия Фанлар академияси Физика институти Астрокосмик маркази лойиҳа илмий дастури раҳбари Юрий Ковалёв сўзларига кўра, тасвирлар «Хаббл» телескопиникидан минг марта яхшироқдир. «Бундай оптик телескоп ёрдамида Ой юзасидаги гугурт қутисини ҳам кўриш мумкин бўларди», — деди у.
Изоҳ (0)