КХДРда Американинг Виржиния штатидаги университетнинг талабаси Отто Фредерик Вомбиер ҳибсга олинди. Бу ҳақда ЦТАК агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Маълум қилинишича, америкалик талаба КХДРга сайёҳ сифатида келиб, «АҚШ ҳукуматининг эътирозсиз маъқуллаши билан КХДРга нисбатан душманларча ҳаракатлари учун ҳибсга олинган». Хабардан маълум бўлишича, унинг фаолияти юзасидан суриштирув ўтказилмоқда.
АҚШ ва КХДР дипломатик муносабатларга эга эмас. Кўп йиллардан буён уларнинг ўртасида сиёсий даражадаги кескинлик сақланиб келмоқда. Шунга қарамасдан, КХДР ҳукумати Америка фуқароларига мамлакатга сайёҳ тариқасида ташриф буюришни тақиқламаган.
Изоҳ (0)