АҚШнинг шарқий соҳилларига яқинлашаётган қор бўрони туфайли минглаб авиарейслар бекор қилинди, Вашингтондаги транспорт тизимлари ҳаракати тўхтатилиши режалаштирилмоқда. АҚШ пойтахти ва унинг атрофида қор бўрони кейинги 100 йил давомидаги энг кучлиси бўлиши кутилмоқда, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Шу муносабат билан Вашингтон расмийлари фавқулодда ҳолат жорий этди ва 22 январь кечки пайтдан 25 январь эрталабга қадар темирйўл ҳамда автобус қатнови тўхтатилишини эълон қилди. Одамлар дўконлардан эҳтиёж юқори маҳсулотларни олиб, ғамлаб қўймоқда.
Кучли қор бўрони ва муз ёмғири АҚШдаги камида 15 та штатда кутилмоқда. FlightAware маълумотларига кўра, жума ва шанба кунги 3 мингдан зиёд авиарейс олдиндан бекор қилинган. Вашингтондан ташқари, Жоржия, Пенсильвания, Теннесси, Мэриленд, Виржиния ва Шимолий Каролинада ҳам фавқулодда ҳолат жорий этилган.
Изоҳ (0)