Россия президенти Владимир Путин Сурия етакчиси Башар Асаддан истеъфога чиқишни сўради. Бу ҳақда, Meduza хабарига кўра, Ғарб мамлакатлари махсус хизматларидаги икки манбага асосланиб, The Financial Times хабар бермоқда.
Фото: FT
Нашр суҳбатдошларининг маълумотларига кўра, Путиннинг илтимосини етказиш учун Россия Бош разведка бошқармаси (БРБ) бошлиғи Игорь Сергун Дамашқда бўлган. FT’нинг қайд этишича, Сергун ўлимидан бир неча кун аввал, 3 январь куни Сурия пойтахтига борган эди.
Асад Сурия президенти ўрнини тарк этиш таклифига қатъий рад жавобини берган.
«Манбанинг сўзларига кўра, Асад Сергунга, агар у президентликдан кетадиган бўлса, Сурияда Россиянинг келажаги йўқлигини тушунтиришга ҳаракат қилган», — дейилади FT хабарида.
Изоҳ (0)