Россия банклари савдо тармоқларида бериладиган кредитларга талаб ошганини қайд этмоқда. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Кредитлашнинг январдаги даражаси одатда йил давомидаги энг паст кўрсаткичлар бўлади, бироқ POS-кредитлаш (савдо тармоқларида маҳсулотлар сотиб олиш учун кредит бериш) бозорида етакчилик қиладиган аксарият банкларнинг вакиллари талаб юқори бўлаётганини маълум қилган. Жумладан, «ХКФ» ва «Ренессанс» банклари томонидан савдо тармоқлари орқали 2016 йил январида ўтган йил ноябрида берилган суммага тенг миқдорда кредит ажратилган, «Альфа-банк»да эса январь ойи кўрсаткичлари ноябрга қараганда ошиши кутилмоқда.
Бозор қатнашчилари фикрига кўра, истеъмолчилар маиший техника ва электроникани рубль қадрсизланиши туфайли қимматлашишидан аввал харид қилишга интилмоқда. 2014 йил охирида ҳам Россия валютаси курси пасайганда шундай вазият кузатилган, бироқ у пайтда аҳоли харидларни кредит эмас, асосан ўз маблағи ҳисобига амалга оширганди.
Изоҳ (0)