АҚШнинг Оклахома штати Оклахома-сити шаҳар суди 21 январь, пайшанба куни оқ танли собиқ полициячи Дениел Хольцклоуни афро-америкалик аёлларни зўрлаганлиги учун 263 йиллик қамоққа маҳкум этди, деб ёзади «ТАСС».
Аввало «Ирқий тубмаъно»га эга бўлгани учун ОАВларнинг эътиборига тушган суд жараёни ўтган йил ноябридан буён давом этиб келган. Собиқ тартиб посбонини жами 13 нафар аёлга жинсий зўравонлик қилишда айблашди, уларнинг барчаси афро-америкалик бўлган.
25 ёшли Хольцклоу аввалроқ қонун билан боғлиқ муаммолари бўлган ва ночор туманларда яшаган аёлларни ўз қурбони сифатида танлаган. У уларни қўрқитиб, жиноий таъқиб этиш билан таҳдид қилган. 2015 йил январида Хольцклоуга нисбатан айбловлар эълон қилингач, у полициядан ҳайдалган.
Изоҳ (0)