Япония салкам 40 йиллик танаффусдан сўнг яна АҚШдан нефть сотиб олишни бошлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
300 минг баррель миқдоридаги Техас нефтининг (жумладан, сланс нефти ҳам) биринчи туркуми мамлакатнинг нефть савдоси билан шуғулланувчи йирик компанияси — Cosmo Energy Holdings томонидан харид қилинди. Унинг асосий қисми қайта ишланиб, бензин олинади. Япония ўтган йил декабрида Америка нефтини сотиб олишни кўпайтириш ва Яқин Шарқ хомашёсига ўта боғлиқликни қисқартиш истагини билдирганди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Конгресси 40 йил давомида амал қилган нефть экспорти тақиқини бекор қилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)