Давлат думаси депутати, собиқ боксчи Николай Валуев чўқинтириш байрамида Енисей дарёсида чўмилди. У бунинг учун Красноярск шаҳри четидаги губернатор резиденцияси жойлашган «Сосна» посёлкасидаги муз ўйиқни танлади, дея хабар беради «Аргументи и факти».
Валуев ярим тунда Енисей сувига бир неча марта шўнғиди, бу пайт ҳаво ҳарорати 30 даража совуқ эди. Шунга қарамай, сувдан чиққандан кейин бир неча дақиқа журналистлар билан мулоқотда бўлди. Красноярскка тўпли хоккей бўйича (Валуев ушбу спорт тури бўйича мамлакат федерацияси вице-президенти ҳисобланади) Россия суперкубогига келганини билдириб, маҳаллий «Енисей» жамоасини ғалаба билан қутлади.
Унинг айтишича, 28 ёшидан бери чўқинтириш байрамида чўмилишни канда қилмайди. Бундай маросимларда сувга тушишига тўғри келган энг паст ҳарорат эса 33 даража совуқ бўлган.
Изоҳ (0)