Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Гудермесский ва Ачхой Мартановский туманлари раҳбарларидан маҳаллий руҳий касалхоналарда Россияга зарар етказадиганлар учун VIP-жойлар тайёрлаб қўйишни сўради. Бу ҳақда у Instagram’даги саҳифасида ёзди.
«Агар руҳшунослар ёрдами талаб этиладиган бўлса, биз Россияга зарар берадиганларга муносиб палаталар ва тажрибали шифокорларни тақдим этишга тайёрмиз», — дея таъкидлади у.
«Яна бир марта маълум қиламанки, Россия ва шахсан менга қарши улар ҳеч нарса қила олмайди. Шарқ мақолида айтилганидек, ит ҳурар, карвон ўтар!» — дея қайд этди Қодиров.
Чеченистон раҳбари, шунингдек, ўтган сафарги тизимдан ташқари мухолифат ҳақидаги баёнотида Россияни тарк этиб, у ерда туриб, мамлакатнинг обрўсини тўкаётганларни назарда тутганига аниқлик киритди.
Изоҳ (0)