Нью-Йоркда судья Facebook’да кимнидир тилга олиш (тег қилиш) ва унинг натижасида пайдо бўладиган билдиришнома суд томонидан қўйилган тақиқнинг бузилиши деб ҳисобланишини айтди, деб ёзади TJournal.
Қарор ўз келини билан алоқага киришиши ман этилган Мария Гонзалес иши бўйича қабул қилинди. Тақиққа қарамай, Гонзалес Facebook’да келини исмини тег қилган ҳолда постлар ёзишда давом этди, уни ўз қайдларида «аҳмоқ» деб атади.
Нью-Йорк суди Гонзалесни ҳимоя ҳақидаги суд буйруғини бузганликда айбдор деб топди, энди у бир йилга қамалиши мумкин.
Изоҳ (0)