Россияликлар даромадлари камайиши туфайли, гўштни камроқ истеъмол қила бошлади, дея хабар бермоқда Meduza Божхона иттифоқи Ягона иқтисодий макони гўшт кенгаши президенти Мушег Мамиконянга таяниб.
2015 йилда гўшт истеъмоли умумий ҳисобда 3 фоизга қисқарган, бироқ гўштнинг баъзи турлари учун ушбу кўрсаткич каттароқ бўлди. Масалан, ўтган йили фуқаролар мол гўштини 10 фоизга камроқ харид қилган.
Истеъмолчилар одатларининг ўзгариши рублнинг тушиши ва импорт ҳажми кескин камайиши фонида кузатилмоқда. 2015 йилнинг биринчи ўн ойи давомида гўшт ва калла-поча импорти ҳажми бўйича 31,5 фоизга, пул шаклида эса 42,7 фоизга қисқарди.
Шу билан бирга, Россияда «паррандаларнинг ноанъанавий турлари»ни ишлаб чиқариш ҳажми ўсмоқда, булар курка товуғи, ўрдак, ғоз кабилардир. 2015 йилнинг ўзидаёқ курка етиштириш 34,9 фоизга ўсган.
Изоҳ (0)