Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркия бош прокуратураси мухолифатдаги Халқ-республикачилар партияси раиси Камол Қиличдорўғлига нисбатан президент Ражаб Тоййиб Эрдўғонни ҳақорат қилгани сабабли жиноий иш очди. Бу ҳақда «Корреспондент. нет» хабар бермоқда.

Фото: EPA

Фото: EPA

Эрдўғоннинг адвокатлари прокуратурага ўз ҳимоялари остидаги шахснинг шаънига ҳақорат бўлгани ҳақида даъво киритган ва партия етакчисидан 30 минг евро товон ундиришни талаб қилган. Уларнинг прокуратурага мурожаат этишига Қиличдорўғлининг партия конгрессидаги нутқи сабаб бўлган. Сиёсатчи мамлакат жануби-шарқида ўтказилаётган курдларга қарши ҳарбий амалиётни тўхтатишни талаб қилган 27 нафар турк олими «диктатор деб ҳам аташадиган кишининг кўрсатмаси» билан қамалганини қоралаганди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Туркиянинг Текирдоғ вилоятида яшовчи 17 ёшли ўсмир Эрдўғонни Facebook орқали ҳақорат қилгани учун ҳибсга олингани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда ногиронлиги бор болага мурожаат қилинганидан қатъи назар нафақа тайинланади
Маҳаллий
Ўзбекистонда жинсий зўравонлик учун жазо чоралари кучайтирилмоқда
Маҳаллий
Амударёда янги қурилаётган темирйўл кўпригининг бир қисми қулаб тушди